Евро—2024. Франция пенальтилар сериясида Португалияни мағлуб этди

Евро—2024. Франция пенальтилар сериясида Португалияни мағлуб этди

Футбол бўйича Европа Чемпионатининг чорак финалида Португалия ва Франция терма жамоалари 5 июль, жума куни ўзаро баҳс олиб борди.

Учрашувнинг биринчи бўлимида дарвозалар ишғол этилмади.

Иккинчи бўлимда ҳам томошабинлар гол гувоҳи бўлмади. Шу тариқа терма жамоалар қўшимча бўлимларга мурожаат қилишига тўғри келди. Қўшимча бўлимларда ҳам гол урилмади ва ғолиб номи пенальтилар сериясида аниқланадиган бўлди.

Пенальтилар сериясида эса Франциянинг қўли баланд келди ва ярим финал йўлланмасини қўлга киритди.

Дидье Дешам шогирдлари ярим финалда Испанияга қарши баҳс олиб боради.

Евро—2024

Чорак финал

5 июль, жума

Португалия – Франция 0:0

Пенальтилар серияси: 3:5

Португалия: Диогу Кошта, Жоау Канселу (Семеду, 74), Пепе, Рубен Диаш, Мендеш, Бруну Фернандеш (Франсишку Консейсау, 74), Бернарду Сильва, Палиня (Рубен Невеш, 90), Витиня, Рафаэл Леау (Жоау Феликс, 105), Роналду.

Франция: Менян, Кунде, Упамекано, Салиба, Эрнандес, Канте, Тчуамени, Камавинга (Фофана, 90), Гризманн (Дембеле, 67), Мбаппе (Барколя, 105), Коло-Муани (Тюрам, 86).

Огоҳлантиришлар: Палиня (79), Салиба (84).


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!