БМТ Россияга: «Урушда ҳам қоидалар бор»

БМТ Россияга: «Урушда ҳам қоидалар бор»

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Украинадаги координатори Матиас Шмале 26 август, душанба куни Россиянинг Украинага уюштирган оммавий ҳужумини қоралади.

Шмаленинг айтишича, у эрталаб Россия кучларининг Украина бўйлаб тинч аҳолини ўлдирган ва яралаган ҳамда фуқаролик инфратузилмасига катта зарар етказган ҳужумлари тўлқини фонида бир неча соат яширинган.

«Бу мамлакат фуқаролари ўз ҳаётларини давом эттириш ўрнига, метро станциялари ва бошқа бошпаналардан нажот излашга мажбур бўлишлари қабул қилиниши мумкин эмас. Ҳатто урушда ҳам қоидалар мавжуд. Халқаро гуманитар ҳуқуқ ҳурмат қилиниши керак. Тинч аҳолини ҳимоя қилиш керак», - дея таъкидлади БМТ гуманитар координатори.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!