БМТ Бош котиби вакили: "Яқин Шарқда ядродан холи ҳудуд яратиш - устувор вазифа"

БМТ Бош котиби вакили: "Яқин Шарқда ядродан холи ҳудуд яратиш - устувор вазифа"

Халқаро ҳамжамият дунёда ядро қуролидан холи янги ҳудудлар яратиши керак.

Бу ҳақда БМТ бош котибининг қуролсизланиш масалалари бўйича олий вакили Изуми Накамицу ядро қуролидан холи ҳудудлар ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш бўйича халқаро конференцияда маълум қилди.

"Арктика, Шимолий-Шарқий Осиё ва Марказий Европа каби ҳудудларда зоналар яратиш саъй-ҳаракатларини рағбатлантириш керак. Яқин Шарқда янги зона яратиш устувор вазифа бўлиб қолиши керак", - деди БМТ вакили.

Унинг қўшимча қилишича, Ғазода давом этаётган ҳалокатли гуманитар инқироз ва Яқин Шарқ минтақасида минтақавий можаронинг авж олиш хавфи бундай зонани яратишнинг долзарблиги ва муҳимлигини таъкидлайди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!