Биткоин курси 2018 йил январидан бери биринчи марта 14 минг доллардан ошди

Биткоин курси 2018 йил январидан бери биринчи марта 14 минг доллардан ошди

Биткоин курси 2018 йилнинг январидан бери биринчи марта қиймати тахминан 5 фоизга ўсган ҳолда 14 минг доллардан ошди.

Буни “CoinMarketCap” портали маълумотлари тасдиқламоқда.

Тошкент вақти билан 15:19 ҳолатига кўра, биткоин нархи 5,46% га ўсиб, 13.900 долларни ташкил этган.

Бироздан сўнг эса 14.000 доллардан ошиб кетган.

Аввалроқ биткоинга бўлган талабнинг АҚШ президентлигига номзодларнинг пандемия оқибатларини бартараф этиш учун 1,2-2,2 триллион доллар ажратиш ҳақидаги ваъдаларидан сўнг ошганлиги ҳақида хабар берилган эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!