Бензин нархи ошиши сабаблари аниқ бўлди

Бензин нархи ошиши сабаблари аниқ бўлди

Ўзбекистонда бензин нархи ошиши сабаблари маълум бўлди, деди Монополияга қарши кураш қўмитаси раиси ўринбосари Фарух Карабаев, матбуот анжуманида. Sputnik мухбири хабарига асосан.
Ўзбекистонда ишлаб чиқариладиган Аи-80 бензини нархи 2021 йил бошидан буён 72%га ошган. Бунга бир қатор ташқи ва ички сабаблар бўлган, - дейди Монополия қўмитаси вакили.


Ташқи сабаблар
дан – жаҳон бозорида “бренд” русумли нефт навининг нархи йил бошидан буён 52%га ошиши Ўзбекистон ички бозорига ҳам таъсир қилди. Маълумки Ўзбекистонга Аи-92 ва ундан юқори навли бензинларни тайёр маҳсулот сифатида импорт қилинади.
Ушбу тоифа бензин нархи йил бошидан буён 1,5 баравар ошгани сабабли, ички бозорда унга талаб камайган. Натижада юқори октанли бензин импорти миқдори 7%га камайди.
Истеъмолчилар Аи-92 навли бензин ўрнига, арзонроқ Аи-80 навли бензинга ўтишди. Бу 80 навли бензинга талаб ошиш омилларидан бири бўлди.


Ички сабаблар
Биринчидан, биржага кунлик етказиб берилаётган бензин ҳажми қисқариши. Масалан октябрда кунига 4500 тонна бензин етказиб берилган бўлса 12 ноябрга кели 2400 тонна етказиб берилган.
Иккинчидан, Ўзбекистонда бензинги бўлган талабнинг ошиши. Сўнгги уч йилда ичики бозорда бензинга бўлган талаб 1,1 млн тоннадан 1,3 млн тоннага етди.
Учинчидан, ички бозорда Аи-80 бензини ишлаб чиқарувчиларининг монополлашгани. Ушбу навли бензиннинг 76% Бухоро Нефтни қайта ишлаш заводи томонидан ишлаб чиқарилади, 10% - Фарғона Нефт завода ва қолгани майда ишлаб чиқарувчилар томонидан. Бунда бензиннинг катта партияси фақат бир нефт базасига сотиш ҳолатлари ҳам кузатилган. Айни дамда ушбу ҳолат нархлар ошишига қандай таъсир қилгани ўрганилмоқда.
Тўртинчилан, биржага кириш тўсиқлари – шу кунга қадар биржада сотиладиган бензин фақат темирйўл цистерналарида ўлчанган. Бу айрим майда ишлаб чиқарувчилар учун ўз маҳсулотларини биржага олиб кириш имконини чеклаган.


Нима қилиш керак?
Юқорида қайд этилган сабабларни ҳисобга олган ҳолда Монополияга қарши қўмитаси Ўзбекистонда бензин нархларини барқарорлаштириш мақсадида қўйидаги чораларни кўришга қарор қилди:
1.Етказиб берилаётган маҳсулот ҳажмини ошириш;
2.Форвард шартномаларининг етказиб бериш муддатини 1ойдан кам бўлмаган давр билан чекланади;
3.Ўрта ва кичик корхоналар маҳсулотларини биржага етказиб бериш учун имконият яратилади. Маҳсулотни темир йўл цистерналарида ўлчаш чекланади;
Ушбу чоралар натижасида Ўзбекистон ички бозорида бензин нархи 10 кун ичида барқарорлашиши керак, деб хулоса қилишди Монополияга қарши кураш қўмитасида.
Карабаевнинг сўзларига кўра, қаерда бозор механизмлари асосида табиий ўсишга эришилган бўлса, унга таъсир кўрсатиб бўлмайди. Лекин сунъий равишда юзага келтирилган, келишиб қилинган, манипуляция ҳаракатларига таъсир кўрсатиш мумкин.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Билдирилган фикрлар (27 )

    Uzbtiger🐯💪
    Raxmat manapoliyaga qarshi kurash qomitasiga benzindi narxi xaliyam orzon 50000 ming qlishi kerek
    Хамма эртак хеч качон тушмайдик
    Amur
    Каримов пайтида бензин узоги 100сумга ошарди хозирчи
    Хозирги Манополияга ташкилотига хечким ишонмайди чунки GM ни йўқ қилолмади бензинни хам йўқ қилолмайди ИШОНМАЙМИЗ.
    @ 1050
    Агар шу ташкилот бензин нархини туширса К,....ми узиб ташиман бу шунчаки халкни чалгитиш учун пиар содда одамларни ахмок килади халос бу ташкилот
    Ramzidin
    Chora tadbirga balo bormi arzon qil 4000ming qil sandan rozi xalq
    Ramzidin
    Mayli 91 5000 ming busin
    Otabek
    Osmonimiz musaffo
    Axmad
    Silar kim bulibsilar xalqni daromadini hisobga olmay erkin bozor narxiga qyasilar
    Axmad
    Bular uzini daromadini hisobga olib erkin bozorga quydi. Birjaga balo bormi xalqni daromadini hisobga ol
    Улугбек
    Ошган нарса тушиши кийин булса керак. Лекин барибир умид килиб коламиз!
    NASIM.U.
    Amakijon yana bitta qissa aytib bering
    Кумитаси- сузида хато
    Кумтаси😀
    `
    Халкди норози килиб нархди ошириб турганларга,уша топган пуллари буюрмиди,узига.
    Iskandar
    Bizda kòtarilgan narsa hayotda tushmaydi oylikdan boshqa
    🕸️🦂
    Кундуз бобо эртаклари
    Бобуржон Рохмонов
    Коорупцияга қарши курашиш қўмитаси боми ўзи бизда
    Бобуржон Рохмонов
    Ташқи сабаблар фақат ўзбекистон даги бензин ни ошишига сабаб бўладими тожикистон қозоғистон қирғизистон га тасир қилмас экан да ёнимизда ги қўшни давлатлар га қараганда ўзимизда нефт кўпку
    Davlatali
    Ишкилиб 200 сумма. Туширмангларда
    .....
    Bular hamma ózidan ketib qoldi bularga qóysak benzinni 20 000 sómga kótarawadi gapiriw kere jim ótirmaslik kere
    М.Х.
    Алдагани халк яхши булиб колди бу амалдорларга.Сталин тирилиб келиб тартибга олмаса булмайди.
    Ойбек
    Рахбарлардан илтимос шу нархни туширилар озгина рахим килилар
    @ tax
    Туширади аввал 1 доллар бўлсин кейин у ёғини кўрамиз, ўйлашиб.
    SALOXIDDIN
    Kim zo‘r bo‘lsa o‘shani qo‘g‘irchog‘i bu tashkilot ham UzAvtomoturus
    Nodir
    Бариси бир гур
    Bobirbek
    Энг арзон ва энг қиммат бензин қаерда?

    ⚡️Интернетдаги "globalpetrolprices.com" нашрининг ёзишича айни вақтда энг қиммат бензин Гонконгда бўлиб, ўзбек сўмида бир литри ўртача 28.312 сўмни ташкил қилмоқда. Энг арзон бензин эса Эронда бир литри 641 сўмга тўғри келмоқда.

    Шунингдек, бир литр бензин:

    Туркманистонда 4585 сўм;

    Қозоғистонда 4917 сўм;

    Россияда 7600 сўм;

    Қирғизистонда 7893 сўм;

    Афғонистонда 8925 сўм;

    Белорусда эса 9157 сўм;

    Ўзбекистонда эса 10053 сўм деб ёзмоқда нашр.

    Афтидан Марказий Осиё бўйича энг қиммат бензин ва энг қиммат автомобил бизда ҳозирча.

    Шунчаки 😭😭😭...

    👉 @deputat_kusherbayev