Аввал Ўзбекистон, энди бутун дунёда! Facebook'ка нима бўлди ўзи?

Аввал Ўзбекистон, энди бутун дунёда! Facebook'ка нима бўлди ўзи?

"Facebook" чет элларда ҳам узилиб-узилиб ишлаётгани маълум бўлди. "Hightech" ёзишича, фойдалаувчилар ўз аккаунтларидан итқитиб ташланяпти ва қайтиб саҳифасига кира олишмаяпти, паролларни тиклаш сервиси эса ишламаяпти.

"Terabayt.uz"нинг ёзишича, «Facebook» фаолиятидан нолиганлар асосан Россия, Беларусь, Литва, Латвия ва Эстонияда яшовчилар. Қолаверса, Шарқий Европа ва Буюк Британияда ҳам қисман «ижтимоий носозлик» кузатилган.

Тармоқдаги нуқсон сабаблари одатдагидек номаълум, компания ҳам фойдаланувчиларига шарҳ беришни ўзига раво кўрмаган.

Юртимиздаги барча интернет фойдаланувчиларига яхши маълумки, ушбу ижтимоий тармоқ билан боғлиқ муаммолар Ўзбекистонда 16 сентябрь, соат 17:00 лардан бошланган эди.

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!