Asian Cup. Ўзбекистон гуруҳда иккинчи ўринни қўлга киритди

Asian Cup. Ўзбекистон гуруҳда иккинчи ўринни қўлга киритди

Осиё кубоги гуруҳ босқичи 3-туридан ўрин олган Япония ва Ўзбекистон терма жамоалари ўртасидаги баҳс якунланди. Учрашув Япония терма жамоасининг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Учрашув анча ҳужумкор бошланди. Терма жамоамиз кўплаб ҳужумлар уютирди. Ўйиннинг 40-дақиқасига келиб яна терма жамоамиз тўпурари Элдор Шомуродов рақибларни алдаб чиройли тарзда японларнинг дарвозасини ишғол қилди. Орадан икки дақиқа ўтгач Япони терма жамоаси ҳисобни тенглаштирди. Гол муаллифи Муто. Шу тариқа биринчи бўлим якунланди.

Иккинчи бўлимни жамоалар фаол бошлашди. Ўйиннинг 58-дақиқасида Шиотани узоқдан зарба йўллаб ҳисобни 2:1 кўринишига келтирди.

Натижада Ўзбекистон терма жамоаси F гуруҳида иккинчи ўринни қўлга киритди. Терма жамоамиз плей-оффда Австралия терма жамоаси билан ўйнайдиган бўлди.

Осиё кубоги-2019. F гуруҳи. 3-тур.

ЯПОНИЯ ЎЗБЕКИСТОН - 2:1 (1:1)

Голлар: Йошинори Муто (43), Цукаса Шиотани (58) Элдор Шомуродов (40)

Огоҳлантиришлар: Фаррух Сайфиев (69), Егор Кримец (72)

Япония: 23.Даниэль Шмидт, 2.Гента Миура, 3.Сеи Муроя, 4.Шо Сасаки, 10.Такаши Инуи (Генки Харагучи 81), 11.Коя Китагава (, 13.Йошинори Муто (Эндо Ватару 86), 14.Жунья Ито, 17.Тошихиро Аояма, 18.Цукаса Шиотани, 20.Томоаки Макино

Ўзбекистон: Игнатий Нестеров, Даврон Ҳошимов, Егор Кримец, Ислом Тўхтахўжаев, Фаррух Сайфиев, Отабек Шукуров, Фозил Мусаев (Сардор Рашидов 76), Жавоҳир Сидиқов, Достонбек Ҳамдамов (Азиз Турғунбоев 65), Икром Алибоев, Элдор Шомуродов (Марат Бикмаев 70).

Manba: stadion.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!