Европа Иттифоқи аъзо давлатларнинг Исроил билан қурол савдосига кўз юммоқда

Европа Иттифоқи аъзо давлатларнинг Исроил билан қурол савдосига кўз юммоқда

Европа Иттифоқи қонунчилигида геноцидда айбланган Исроил билан қурол савдосини тақиқловчи қоиданинг йўқлиги Ҳамдўстлик аъзоларига ушбу мамлакатдан қурол тизимларини эркин экспорт қилиш ва импорт қилиш имкониятини беради. Бу фикрга ирландиялик журналист ва ёзувчи Дэвид Кронин ҳам қўшилади.

«Халқаро суд Исроилга нисбатан бундан ҳам аввалроқ жазо чораларини қабул қилиши керак эди. Бу дунё давлатлари Исроилга фаластинликларга қарши геноцид ҳаракатларини амалга оширишда ёрдам беришдан бош тортиш мажбурияти борлиги ҳақида жуда аниқ сигнал берди. Кўриниб турибдики, Европа Иттифоқи ва аъзо давлатлар вакиллари бу қарордан хабардор», — деди журналист Брюсселда Анадолу агентлигига.

Кронин фикрича, БМТ суди ҳукми ортидан Европа ва Исроил ўртасидаги қурол савдоси соҳасидаги ҳамкорликни шубҳа остига қўювчи бошқа суд жараёнлари ҳам кузатилиши мумкин, бу эса бир қатор мамлакатларда хавотир уйғотмоқда.

«Менимча, Европа ва Исроил ўртасидаги қурол савдоси соҳасидаги ҳамкорлик заифлашган бўлиши мумкин, аммо у ҳали ҳам давом этмоқда», деди ирландиялик журналист.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!