АҚШда Credit Suisse акциядорлари банк ва унинг раҳбарияти устидан даъво аризасини топширди

АҚШда Credit Suisse акциядорлари банк ва унинг раҳбарияти устидан даъво аризасини топширди

Швейцариянинг АҚШдаги Credit Suisse банки молия гуруҳи акциядорлари ушбу молия муассасасини ҳамда унинг раҳбариятини судга берди. Даъво аризасида банк раҳбарияти Американинг қимматбаҳо қоғозлар бўйича қонунларини бузганликда айбланмоқда. Даъвогарлар аризасида банк ўзининг молиявий аҳволи ҳақида маълумотларни ошкор қилмай, инвесторларни чалғитгани айтилади.

Айблов рўйхатида молиявий гуруҳнинг ўзидан ташқари, компания раиси Аксель Леманн, ижрочи директор Ульрих Корнер ва молиявий директор Диксит Йоши ҳам бор.

Таъкидланишича, мазкур банк ва унинг раҳбарияти Credit Suisse банкининг бизнес амалиётлари ёки истиқболи тўғрисида ёлғон ва чалғитувчи маълумотларни тарқатган. Натижада акциядорлар сезиларли равишда молиявий зиён кўрган.

Ўтган чоршанба куни Швейцариянинг ушбу йирик банки акциялари қиймати биржа савдосида тўртдан бирга арзонлашиб кетганди.

Аввалроқ таниқли молиявий таҳлилчилар Американинг Silicon Valley Bank (SVB) банкрот бўлганидан кейин навбат айнан Credit Suisse банкига келади, деб башорат қилган эди. Ўз навбатида, Credit Suisse Марказий банкдан 50 миллиард Швейцария франки (тахминан 53,7 миллиард доллар) миқдорида қарз олиши ҳақида маълум қилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!