АҚШ ўз тарихида Камала Ҳаррис президент бўладиган янги саҳифага тайёр — Барак Обама

 АҚШ ўз тарихида Камала Ҳаррис президент бўладиган янги саҳифага тайёр — Барак Обама

Қўшма Штатларнинг собиқ президенти бундай фикрни Демократик партиянинг миллий қурултойидаги нутқида айтиб ўтди. Обама Байденга миннатдорчилик билдириб, Қўшма Штатлар Камала Харриснинг давлат раҳбари бўлишига тайёр эканини маълум қилди.

"Тарих Жо Байденни катта хавф-хатар даврида демократияни ҳимоя қилган президент сифатида эслаб қолади. Энди барчамиз ишонган Америка учун курашишимиз керак", —дея фикр билдирди Обама.

Собиқ президентнинг рафиқаси, Мишел Обама, ҳам АҚШ президентлиги учун Камала Ҳаррис номзодини қўллаб-қувватлашини ва у Америка президенти лавозимини эгаллаган биринчи аёл бўлишга лойиқлигини билдирди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!