АҚШ президенти Дональд Трамп ёзган шеър! Албатта ўқиб кўринг

АҚШ президенти Дональд Трамп ёзган шеър! Албатта ўқиб кўринг

АҚШ президенти Дональд Трампнинг оралиқ сайловлар учун ёзилган шеъри эълон қилинди. Ушбу шеър "McSweeney" нашриёти ходими Роб Сейрс томонидан тузиб чиқилган, деб ёзмоқда Turon24.

Сейрс ушбу шеърни Трампнинг оралиқ сайловларидаги нутқлари, баёнотлари ва твитларидан йиғиб чиққан. Шеърда оралиқ сайловлар давомида қиёсланган демократлар ва республикачилар ҳақидаги фикрлар яхлитланган.

“Радикал Демократлар” деб номланган шеърнинг тагсарлавасида “Оралиқ сайловлар учун шеър” дея изоҳ ёзилган.

Шеър матни қуйидагича:

Радикал Демократлар (1) (Оралиқ сайловлар учун шеър)

Демократлар ва республикачилар ўртасидаги тафовутни умумлаштиришни истасангиз, буни эсда тутинг: (2)

Демократлар оломонни етиштиради, республикачилар иш ўринлари яратади. (3)

Улар Максине Уотерс жамоасидир. (4)

Улар – Абрам Линкольн тарафдорлари (5)

(Линкольн – жуда яхши президент). (6)

Улар карвонларни ёқтирадилар. (7)

Биз оз миқдордаги солиқларни маъқул кўрамиз. (8)

Улар муқаддас шаҳарларни ёқтирадилар. (9)

Биз “NASCAR” (Енгил автомобиллар пойгаси миллий ассоциацияси – таҳририят изоҳи)ни севамиз. (10)

Улар уч дюймли балиқнинг маълум бир турини ҳимоя қилишга интилишмоқда. (11)

Биз Вашингтонни тозалашга уриняпмиз. (12)

Эртага эшикларингизни очиб, ташқарига чиқиб овоз беринг! (13)

Трой учун овоз беринг. (14)

Жон учун овоз беринг. (15)

Брайан учун овоз беринг. (16)

Рон учун овоз беринг. (17)

Сиз учун севимли “Trump Hotel” мажмуаси учун овоз беринг. (18)

Кейин эса Мисс АҚШ учун овоз беринг! (19)

Мамлакатингиз учун овоз беринг, оилангиз учун овоз беринг. (20)

Аммо илтимос... (21)

Демократга овоз бермоқчи бўлсангиз, ташвишланманг! (22)*

Манбалар:

  1. Месадаги оралиқ сайлови митинги, Аризона, 19 октябрь, 2018;

  2. Эвансвиллдаги митинг, Индиана, 30 август, 2018;

  3. Миссуладаги оралиқ сайлови митинги, Mонтана, 18 октябрь, 2018;

  4. Жанубий Каролинадаги митинг, 25 июнь, 2018;

  5. Шимолий Каролинадаги митинг, 6 сентябр, 2016;

  6. Айовадаги митинг, 27 август, 2016;

  7. Невада митинги, 20 октябр, 2018;

  8. Оқ уйдаги навбатдан ташқари форум, 22 март, 2018;

  9. Ғарбий Виржиния штатидаги оралиқ сайлови митинги, 29 сентябрь, 2018;

  10. Шимолий Каролинадаги оралиқ сайлови митинги, 26 октябрь, 2018

  11. Калифорния штатида фермерлар билан махсус учрашув, 2016

  12. "CBS" нашридаги 60 дақиқалик интервью, 13 ноябрь, 2016

  13. Жанубий Каролинадаги митинг, 25 июнь, 2018

  14. Дональд Трампнинг "Twitter"даги саҳифасида эълон қилинган твит, 29 октябрь, 2018;

  15. Дональд Трампнинг "Twitter"даги саҳифасида эълон қилинган твит, 23 октябрь, 2018;

  16. Дональд Трампнинг "Twitter"даги саҳифасида эълон қилинган твит, 24 октябрь, 2018;

  17. Дональд Трампнинг "Twitter"даги саҳифасида эълон қилинган твит, 27 август, 2018;

  18. Дональд Трампнинг "Twitter"даги саҳифасида эълон қилинган твит, 28 декабрь, 2011;

  19. Дональд Трампнинг "Twitter"даги саҳифасида эълон қилинган твит, 17 май, 2011;

  20. Алабама штатидаги Сенат митинги, 22 сентябрь, 2017;

  21. Лас Вегасдаги оралиқ сайлови митинги, 20 сентябрь, 2018;

  22. Мосайни шаҳридаги оралиқ сайлови митинги, 24 октябрь, 2018.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!