АҚШ Курск яқинидаги операцияни қўллаб-қувватлаш учун Киевга ёрдамини ўзгартириши мумкин

АҚШ Курск яқинидаги операцияни қўллаб-қувватлаш учун Киевга ёрдамини ўзгартириши мумкин



Гап, хусусан, зирҳли техника ва ўқ-дорилар етказиб бериш ҳажмини ошириш ва тезлаштириш ҳақида кетмоқда, бу эса Украина қўшинларига Курск вилоятида «қазиш ва ҳимоя қилиш»га ёрдам беради, деб ёзади The Washington Post америкалик юқори мартабали амалдорларга таяниб. Пентагон аллақачон Украинадан муваффақиятли операция учун зарур ресурслар ҳақида маълумот сўраган, аммо ҳарбий ёрдамни ўзгартириш бўйича қарор ҳали қабул қилинмаган, дейди WP манбалари.

Нашрнинг яна бир суҳбатдошининг қайд этишича, Вашингтон Украинанинг Курск вилоятидаги назорати остидаги ҳудудларни сақлаб қолиш ёки кенгайтириш ниятида эканлигини билмайди. «Уларнинг режаси бўлиши мумкин, лекин улар буни биз билан баҳам кўришмаяпти», - дея унинг сўзларини келтирган WP.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!