АҚШ Грузияни Вашингтонда бўладиган НАТО саммитида шериклик тадбирларига таклиф этади
– АҚШ Грузияни бошқараётган партия етакчиларининг ҳаракатлари ва баёнотларидан хавотирланаётганига қарамай, ушбу давлатни Вашингтонда бўладиган НАТО саммитида шериклик тадбирларига таклиф этади, -деди АҚШ давлат котибининг Европа ва Евро Осиё ишлари бўйича ёрдамчиси Жеймс Обрайен.
– Грузияда хорижий агентлар тўғрисидаги қонун қабул қилиниши Вашингтонни қаттиқ хавотирга солди. Шу нарса аниқки, Грузия халқининг 80-85 фоизи ЕИ ва НАТО билан янада интеграциялашувни хоҳлайди, - дея қўшимча қилди у.
Маълумот учун: жорий йилнинг 9-11 июлида Вашингтонда НАТО саммити бўлиб ўтади.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).