1-тоифа қандли диабет тарихда биринчи бор даволанди

1-тоифа қандли диабет тарихда биринчи бор даволанди

Бу ҳодиса дунёни ўзгартирадиган йирик тиббий ютуқдир.

Биринчи тоифада Иккинчидан фарқли ўлароқ, ошқозон ости бези умуман инсулин ишлаб чиқармайди — уни ҳар куни инъекция қилиш керак бўлади.

Олимлар илдиз ҳужайраларини ўзгартириб, 25 ёшли қандли диабетга чалинган аёлга кўчириб ўтказишди. Атиги уч ой ўтгач, унинг танаси ўз-ўзидан инсулин ишлаб чиқара бошлади, яъни касалликдан бутунлай даволанди.

Ҳозирда у бир йилдан буён дори-дармонларсиз — соғлом одам каби яшамоқда. Бундан ташқари яна иккита бемор ҳам қандли диабетдан даволанган ва яқин орада яна 10-20 та одамларни даволашмоқчи.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!