Андижонда ўзини сувга ташлаган 18 ёшли қиз ва уни қутқармоқчи бўлиб, чўкиб кетган бобонинг жасадлари топилди

Андижонда ўзини сувга ташлаган 18 ёшли қиз ва уни қутқармоқчи бўлиб, чўкиб кетган бобонинг жасадлари топилди

Андижон вилоятининг Балиқчи туманида 2020 йил 16 декабрь куни жонига қасд қилиб, ўзини сувга ташлаган 18 ёшли қиз ва уни қутқармоқчи бўлган 65 ёшли отахон ҳам сувда оқиб кетгани ҳақида хабар берилган эди. 

Олиб борилган қидирув ишлари натижасида бобо ва набиранинг жасади сувдан олиб чиқилди. Бу ҳақда "Замон" информасион дастурида хабар берилди. 

Келтирилишича, 9 кун давомидаги ўрганишлар, 26 та гуруҳнинг сувда олиб борган қидириш ишлари натижасида фуқароларнинг жасадлари топилган. Андижон вилояти ФВБ гуруҳ командирининг маълум қилишича, бобо ва набирани қидириш, дастлаб,  улар чўкиб кетган жойдан бошланган. Бир кунда 4-5 км масофадаги ҳудудларда излаш ишлари олиб борилган.

Натижада, воқеа содир бўлган жойдан 10 км узоқликдан бобо ва набиранинг жасадлар топилган.

Айни пайтда қизнинг нима сабабдан ўзини сувга ташлагани юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!