Амстердамда шаҳар расмийлари учун Telegram тақиқланди

Амстердамда шаҳар расмийлари учун Telegram тақиқланди

Амстердам маъмурияти шаҳар расмийлари учун Telegram мессенжеридан фойдаланишни тақиқлашни жорий қилди

Тақиқлашнинг асосий сабаблари - жосусликнинг потенциал хавфи ва жиноятчилар томонидан иловадан фаол фойдаланиш, хусусан, гиёҳванд моддалар савдоси. Тақиқлаш тўғрисидаги қарор апрель ойида қабул қилинган, аммо оммага эълон қилинмаган. Шаҳар мерияси Telegramнинг хавфсизликка таҳдид солиши мумкин бўлган Россия ҳукумати билан эҳтимолий алоқаларидан хавотир билдирди.

Тақиқ амалдорларнинг иш телефонларига тегишли. Ҳозирги кунда Telegram Голландияда машҳурлигича қолмоқда, у ерда ундан 1,9 миллионга яқин киши фойдаланади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!