Америкалик 15 ёшли даҳо Time нашрида “Йил боласи 2024” бўлди

Америкалик 15 ёшли даҳо Time нашрида “Йил боласи 2024” бўлди

У тери саратони учун совун ишлаб чиқди.

Хеман Бекеле 6 ёшида Эфиопияда яшаб, одамларни қуёшнинг зарарли таъсиридан ҳимоя қилишни орзу қилиб, кимёга қизиқа бошлаган. Унинг фикри: совунга саратонга қарши крем ​​қўшинг. У ёш олимлар танловида бу ихтироси билан ғолиб чиқди ва 25 000 доллар мукофот эгаси бўлди.

Энди Хеман совунни сичқонларда синаб кўрмоқда.

У 2023 йилда "America’s top young scientist" танловида ғолиб бўлган.

Хеманнинг кашфиёти оддий, лекин самарали. У яратган крем саратон ҳужайраларини тўғридан тўғри нишонга олиб, уларни йўқ қилишга ёрдам беради. Ушбу ёндашув ҳозирги даволаш усулларидан фарқли равишда ҳужайраларни аниқ мўлжаллайди ва соғлом тўқималарга зарар етказмайди.

Бу, айниқса, кимёвий даволаш усулларининг оғир ёндош таъсирлари билан курашаётган беморлар учун катта умид бахш этади.

Маълумотларга кўра, Бекеленинг бу ихтироси шунчаки илмий тажриба эмас, балки ҳақиқий эҳтиёждан туғилган. У синфдош дўсти билан саратон ҳақида суҳбатлашгач, бу касалликнинг инсон ҳаётига қандай таъсир қилишини чуқур англаб етган.

Ёш ихтирочининг таъкидлашича, у барча одамлар тенг ва тўлақонли ҳаёт кечиришга ҳақли эканига ишонади ва бу ғоя уни илмий изланишлар олиб боришга ундаган.

Бекеленинг ютуқлари нафақат ўз тенгдошлари, балки катта ёшли мутахассислар орасида ҳам эътибор қозонди. У кўплаб илмий конференцияларда маърузалар ўқишга таклиф этилган.

Хеман Бекеле ўз ихтиросини ривожлантириш учун маблағ йиғишга ҳам ҳаракат қиляпти. У келажакда бу усулни кенгроқ миқёсда синаб кўриш ва ундан саратонни даволашда фойдаланишни орзу қилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!