Алиев: Боку Украина яхлитлигини қўллаб-қувватлайди

Алиев: Боку Украина яхлитлигини қўллаб-қувватлайди

Озарбайжон президенти Илҳом Алиев Украина раҳбари Владимир Зеленскийга Украина Мустақиллик куни муносабати билан табрик мактуби йўллади. Алиев ўз мактубида икки томонлама муносабатларнинг мустаҳкамлигини ва Украина ҳудудий яхлитлигини қўллаб-қувватлашини таъкидлади.

«Озарбайжон ва Украина бой анъаналарга эга дўстона муносабатларга эга. Тарихан бир-бирини қўллаб-қувватлаб келган халқларимизнинг иродаси бугун давлатлараро муносабатларимизнинг асосини ташкил этади», — дейилади Алиев мактубида.

Озарбайжон Президенти мамлакатлар ўртасидаги ҳамкорлик даражасидан, хусусан, энергетика соҳасида қониқиш ҳосил қилди ва Украинага инсонпарварлик ёрдамини кўрсатишда давом этиш ниятини тасдиқлади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!