24 июнь: Путин Ғалаба парадини ўтказишни буюрди

24 июнь: Путин Ғалаба парадини ўтказишни буюрди

Россия президенти Владимир Путин мудофаа вазири Сергей Шойгуга Иккинчи жаҳон урушидаги ғалабанинг 75 йиллигига бағишланган парадни 24 июнда ўтказишни буюрди. Анъанавий тарзда 9 майда ўтказиладиган Ғалаба паради жорий йилда коронавирус пандемияси сабабли кейинроққа қолдирилганди.

Путиннинг таъкидлашича, Россияда коронавирус эпидемиясининг энг юқори даражасидан ўтилди. Россия президентининг айтишича, парад иштирокчилари соғлиғига барча хавфлар минимумга келтирилиши, яхшиси эса умуман истисно қилиниши лозим. 

“Россия пойтахти Москвада ва бошқа шаҳарларда Ғалабанинг 75 йиллиги шарафига ҳарбий парадга тайёргарликни бошлашни буюраман. Биз буни 1945 йилда тарихий ғолиблар паради ўтган кун – 24 июнда амалга оширамиз. Ўшанда Қизил майдон бўйлаб Москва остонасида жанг қилган ва Ленинградни ҳимоя қилган, Европани озод қилган ва Берлинни ишғол қилган жангчилар юриб ўтган”, деб айтган Путин Шойгу билан ўтказилган мажлисда. 

Эслатиб ўтамиз, Ғалаба паради коронавирус эпидемияси сабабли қолдирилганди. Фақат ўша куни Москва узра жанговар самолётлар учиб ўтган, кечки пайт эса салют отилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!