2023 йил бошидан бери АҚШда 40 та оммавий отишма содир бўлди

2023 йил бошидан бери АҚШда 40 та оммавий отишма содир бўлди

2023 йил бошидан бери АҚШда 40 та оммавий отишма содир бўлди. Бу ҳақда чоршанба куни Gun Violence Archive тадқиқот ташкилоти маълум қилди.

"2023 йилнинг ортда қолган 25 куни давомида 18 хил штатда 40 та оммавий отишма содир бўлди, бу 2014 йилдан бери энг юқори кўрсаткичдир", — дейилади ташкилот хабарида.

24 январь куни Американинг Якима шаҳрида (Вашингтон штати) отишма натижасида уч киши ҳалок бўлди. 22 январь куни Калифорниянинг Монтерей шаҳрида 11 киши қуролли зўравонлик қурбони бўлди.

Gun Violence Archive маълумотларига кўра, 2022 йилда Қўшма Штатлардаги отишмалар 43,6 мингдан ортиқ одамнинг ҳаётига зомин бўлган. Ўтган йили 37,9 мингдан ортиқ киши, жумладан, 4,4 минг нафари болалар жароҳатланган. 1,6 мингдан ортиқ бола вафот этди.

Қурол зўравонлиги архиви 2013 йилда ташкил этилган. У тахминан 7500 манбадан олган маълумотларга асосланиб, ўқотар қурол ҳодисалари бўйича ҳар куни статистик маълумотларни эълон қилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!