14 ёшли қиз 3 ёшли синглисини деразадан улоқтириб юборди ва ёнғиндан қутулиб қолишди (+видео)

14 ёшли қиз 3 ёшли синглисини деразадан улоқтириб юборди ва ёнғиндан қутулиб қолишди (+видео)

Подмосковянинг Менделеево  қишлоғида 14 ёшли қиз ёнғин бошланганда синглисини квартиранинг деразасидан ташлаб юборди ва шу билан уни ҳам, ўзини ҳам ўлимдан сақлаб қолди.

Ёнғин Институтская кўчасида жойлашган турар-жой биносининг учинчи қаватидаги квартирада 23 ноябрь, душанба куни содир бўлган. Ёнғинга электр симлари сабаб бўлган.

Ёнғин вақтида квартирада иккала қиз ҳам ёлғиз қолишган. Уйда қора тутун тўплана бошлади, очиқ аланга кўриниб турарди. Болалар эшикдан чиқа олмай хонада қулфланиб қолишган.

Ўсмирин деразадан уч ёшли синглисига пастки қаватдаги қўшниларга ўтишига ёрдам берди ва кейин ўзини ташлади. Уни ўша пайтда дераза остида бўлган маҳаллий аҳоли уни ушлаб қолган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!