+28. Юртимизда коронавирусга чалинганлар сони яна ошди
?2020 йил 3 июнь соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3843 (+28) нафарни ташкил этмоқда.
?Янги касалланиш ҳолатларининг 15 нафари Навоий вилоятида, 2 нафари Тошкент шаҳрида, 1 нафар Самарқанд вилоятида коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб қарантинга олинган фуқаролар орасида, 10 нафари эса Карантин марказидаги (шундан 9 нафари Москвадан чартер рейс билан келган, 1 нафари эса коронавирусга чалинган бемор билан мулоқотда бўлган) фуқаролар орасида аниқланган.
❗️Айни пайтда юртимизда 3014 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (78 фоизи) соғайди.
‼️Ҳозирда мамлакатимизда даволанаётган 813 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.