Пезешкиан: "Эрон амалда Исроил, Европа ва АҚШ билан кенг кўламли уруш ҳолатида турибди"
АҚШ, Исроил ва Европа амалда Эронга қарши уруш олиб бормоқда.
Эрон президенти Масуд Пезешкиан Эрон олий раҳбари Оятуллоҳ Али Хоманаий сайтида чоп этилган интервьюсида шундай фикр билдирди.
"Менимча, биз Америка, Исроил ва Европа билан кенг кўламли уруш ҳолатидамиз. Улар мамлакатимизнинг оёққа туриб олишини истамайди", - дейди у.
Бироқ Пезешкианнинг сўзларига кўра, Эрон армияси “аввалги ҳужумлар давридагидан анча кучлироқ бўлди”. Унинг қўшимча қилишича, Теҳрон кейинги зарбалар бўлса, “қатъийроқ жавоб” беришга тайёр.
Шу билан бирга, “Исломий давлат” президенти Эрон қўшни давлатлар билан, жумладан, маданий ва иқтисодий соҳалардаги муносабатларни сезиларли даражада яхшилаганини таъкидлади. Бу борада у Озарбайжон, Ўзбекистон, Туркия, БАА ва бошқа давлатларни тилга олди.
Пезешкианнинг қўшимча қилишича, Эрон Хитой, Россия, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон билан “жуда яхши муносабатлар” ўрнатган.
