Украина президенти Владимир Зеленский Словакия бош вазири Роберт Фицонинг Россия билан иш олиб бориш истаги Словакия учун ҳам, бутун Европа учун ҳам хавфсизлик масаласидир, деб ҳисоблайди.
Украина ОАВлари келтирган Зеленскийнинг сўзларига кўра, Москва Фицо учун сезиларли чегирмалар тақдим этади, аммо улар учун Словакия тўлайди: "Бундай чегирмалар бепул эмас - улар учун Россияга суверенитет ёки яширин схемалар билан тўланади. Бу Словакия ҳуқуқ-тартибот идоралари ва махсус хизматларини қизиқтириши керак".
Украина президенти таъкидлашича, Европа раҳбарларининг яқинда Брюсселда бўлиб ўтган учрашувида Фитсонинг Европанинг энергетик мустақиллиги бўйича қўшма ишда қатнашишни ёки Россия газига муқобил излашни хоҳламаслиги, аксинча, Россияга Америка гази ва бошқа Европа ҳамкорларининг энергия манбаларини Европадан сиқиб чиқаришда кўмаклашишни исташи қайд этилган. Бу, Зеленскийнинг фикрича, Фитсонинг Путинга урушни молиялаштириш учун пул топишда ёрдам беришни ва Европани заифлаштиришни хоҳлаётганини англатади.
"Биз Путин бошлаган уруш туфайли одамларимизни йўқотмоқдамиз ва Путинга бундай ёрдамни ахлоқсиз деб ҳисоблаймиз", - деди Украина президенти.
Якшанба куни Роберт Фицо Россия президенти Владимир Путин билан учрашиш учун Москвага келди. Унинг айтишича, у ташрифи ҳақида Европа Иттифоқи раҳбарларини хабардор қилган.
Абдуқодир Ҳусанов сўнгги кунларда ижтимоий тармоқларда асосий кун мавзусига айланди. Кимлардир уни мақтади, олқишлади, яна кимлар эса ёмонотлиқ қилишдан ҳам қайтмади.
Мутахассиснинг таъкидлашича, сўнгги пайтларда ўзбекистонликлар учун Россия бозорининг жозибадорлиги пасайган, чунки уларнинг ўз ватанида иқтисодиёт ва қурилиш соҳаси жадал ривожланмоқда.
Нашр журналистлари Путин ва Қодиров ўртасидаги муносабатлар бузилишининг асосий сабаби сифатида Чеченистон раҳбарининг Яқин Шарқ мамлакатлари ҳукуматлари билан ўз мол-мулки ва оиласининг хавфсизлиги бўйича олиб борган музокараларини кўрсатмоқда.
Кадастр тизимида ишловчи танишлари орқали тегишли ҳужжатларни расмийлаштириб бериш эвазига 10 минг АҚШ доллари талаб қилиб, жами 160 минг АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
— Қўшимча ҳимоя чораларисиз бу сув тошқинига олиб келади ва маҳаллий аҳолига ҳам, Венеция маданий меросига ҳам катта зарар етказади, - дея огоҳлантирмоқда олимлар.
«Ёнғин оқибатида куйиб, тан жароҳати олган ва вафот этганлар кузатилмади. Ҳозирда содир бўлган ёнғин юзасидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда», — дейилади хабарда.
The Wall Street Journal нашрининг ёзишича, рўйхатга Австралия, Бразилия, Канада, Хитой, Ҳиндистон, Япония, Жанубий Корея, Мексика, Россия, Ветнам ва Европа Иттифоқи киради. Янги тарифлар АҚШ ташқи савдосининг муҳим қисмини ташкил этувчи мамлакатларга таъсир қилади.
Истанбулнинг Таксим майдони туристлар учун диққатга сазовор масканларга бой. Булардан бири ўзгача кўриниши ва маҳобати билан ажралиб турадиган масжиддир.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) ва 186-моддаси (хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган товарларни ўтказиш мақсадини кўзлаб ишлаб чиқариш, сақлаш, ташиш ёхуд ўтказиш, ишлар бажариш ёки хизматлар кўрсатиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Маълум қилинишича, биринчи контингент Ҳиндистон, Индонезия, Бразилия ва Саудия Арабистони ҳарбийларидан ташкил топиши мумкин бўлиб, уларни Россия ва Украина чегарасига жойлаштириш кўзда тутилган. Иккинчи контингентга эса...