Daily Mail нашрининг ёзишича, эркак энергетик ичимликлар ичишни 20 йилдан кўпроқ вақт олдин бошлаган. У бу машҳур ичимликларнинг таъмини шунчалик яхши кўрардики, вақт ўтиши билан ҳафтасига 21 стакан ичишни бошлади.
Энергетик ичимликларга зарарли қарамлик ва оғиз бўшлиғи гигиенасига риоя қилмаслик туфайли британияликнинг тишлари чирий бошлади. Шунга қарамай, у 10 йил давомида тиш шифокорига кўринмади, чунки шифокорлардан қўрқарди.
2018 йилда Мудфорд ишга кетаётиб, олдинги тишидан айрилганидан кейингина вазиятни ўзгартирмоқчи бўлган. У Туркиядаги клиникага борди, у ерда шифокорлар унинг 10 та чириган тишини олиб ташлаб, ўрнига имплант қўйишди, қолган тишларига шпон ўрнатишди. Тишларни кенг қамровли даволаш британияликка тўққиз минг фунтга тушди. Эркакнинг сўзларига кўра, бу қарор унинг ҳаётидаги энг яхши қарор эди, чунки энди у ниҳоят ишонч билан табассум қила олади.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
ESPN телеканалининг Британия таҳририяти журналисти Марк Огден Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусановнинг «Манчестер Сити»даги ўсишини юқори баҳолади.
Reuters агентлигининг Теҳрондаги манбаларига таяниб хабар беришича, Эрон воситачилик уринишлари ва АҚШ билан мумкин бўлган алоқалар фонида музокаралар олиб бориш позициясини мустаҳкамлади.
Навоий вилояти ИИБ ахборот хизмати гуруҳи раҳбари Фаёзжон Қосимовнинг «Xabar.uz»га маълум қилишича, наркокурьерлар бот «хизмати» орқали бир-бирини топишган. Ва бот хизмати улар учун заҳарли тармоқ вазифасини ўтаган.
Эрон ахборот агентлиги Тасним хабарига кўра, Теҳрон АҚШ президенти Доналд Трамп учун бир нечта сюрпризлар тайёрлади, улар яқин кунларда эълон қилинади.
АҚШ ва Исроил Эронга қарши кенг кўламли уруш бошлаганидан йигирма кундан зиёд вақт ўтган бир паллада Қўшма Штатлар ҳарбийлари орасида ташвиш ва хавотир кучаймоқда, деб ёзмоқда HuffPost нашри.