Бугун, 29-март куни Тошкент халқаро аеропортида Москвадан учиб келган самолёт қабул қилиб олинди. Ҳаво кемаси бортида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги ходимлари ҳамроҳлигида Россия Федерациясида ота-она қарамоғисиз қолган 11 нафар вояга етмаган ўзбекистонлик бола юртимизга қайтарилди.
Жараён давомида Ўзбекистоннинг РФдаги элчихонаси болаларни ватанга қайтариш учун зарур бўлган ҳужжатларни тайёрлаш ва расмийлаштириш ишларини ўз вақтида амалга оширди.
Болалар вақтинча Тошкент шаҳар ИИББ қошидаги Вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказига жойлаштирилиб, уларнинг 4 нафари "Инсон" ижтимоий хизматлар марказлари томонидан олдиндан тайёрланган ўз оилаларига, 7 нафари эса васийлик ва ҳомийлик тайинланган ҳолда яқин қариндошларига топширилади.
Вояга етмаганларга ижтимоий ёрдам уларнинг келгусидаги яшаш жойларида ҳам давом эттирилади.
Расмийларнинг тахминларига кўра, Нанкай ер ёриғи ҳудудида йирик зилзила содир бўлган тақдирда 298 минг киши қурбон бўлиши, мамлакатнинг иқтисодий йўқотишлари эса 1,81 триллион долларга етиши мумкин.
Reuters агентлигининг гувоҳларга таяниб хабар беришича, ҳарбий самолётлар Ливан пойтахти узра пастдан учиб ўтган ва бутун шаҳарда кучли портлашлар эшитилган.
Манба маълумотларига кўра, марказ ҳудуди устидан учувчи аппаратнинг камида беш марта учиб ўтгани қайд этилган. Ҳар бир парвоздан сўнг аппарат ҳеч қандай из қолдирмай ғойиб бўлган.
Кадастр тизимида ишловчи танишлари орқали тегишли ҳужжатларни расмийлаштириб бериш эвазига 10 минг АҚШ доллари талаб қилиб, жами 160 минг АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.