Путин мен билан музокаралар олиб боришдан қўрқади – Украина президенти

Володимир Зеленскийнинг бошқа баёнотлари:
◾️ Украина Путиндан бошқа Россиянинг ҳар қандай бошқа вакили билан музокараларга рози бўлади;
◾️Украина АҚШдан фойдали қазилмалар бўйича янги келишув лойиҳасини олди, бу аввалги асосий келишувдан бутунлай фарқ қиладиган ҳужжатдир;
◾️Киев Вашингтонгнинг ҳарбий ёрдамини қарз сифатида тан олмайди;
◾️Киевда бир ҳафта давомида тор доирадаги шошилинч йиғилиш бўлиб ўтади ва унда Украина ҳудудига контингент жўнатишга 100 фоиз тайёр бўлган давлатлар қатнашади;
◾️Украина мудофаа вазири Рустем Умеров АҚШга Россиянинг сулҳни бузганини исботловчи далилларни топширади;
◾️Ҳамкор мамлакатлар Украинага разведка маълумотларига кириш имкониятини кенгайтирди, ҳарбий омборлардан фойдаланишга рухсат берди ва ҳаво мудофааси тизимлари учун лицензиялар тақдим этди;
◾️Фойдали қазилмалар тўғрисидаги битимга илгари рад этилган тафсилотлар киритилган;
◾️Ғалаба борасида ҳаммаси жуда аниқ. Биз учун NATO, фақат АҚШда бўлган ракеталар, 100% малакали ҳарбийлар билан таъминланган Украина армияси ва ҳимоя қилиниши керак бўлган қазилмаларимиз бор;
◾️АҚШ энди Украинага текин ёрдам кўрсатмайди. Буни улар расмий равишда маълум қилишмоқда;
◾️Реактив дронлар, шунингдек, оптик толали дронлар ишлаб чиқаришни кўпайтириш устида иш олиб боряпмиз;
◾️Ракета дастурларини ва уларни ишлаб чиқаришни имкон қадар тезлаштиришимиз лозим.