Италиянинг Турин шаҳридаги Витторио Венето майдони яқинида сайёҳлик автобуси По дарёсига қулади. Транспорт воситаси панжарани бузиб, дарёга қулаган ва қисман сув остида қолган. Автобус ҳайдовчиси ҳалок бўлди, деб ёзади La Republica нашри.
Автобусда фақат ҳайдовчи бўлган ва у ҳушсиз ҳолда қутқариб олинган. Шифокорларнинг узоқ давом этган ҳаракатларига қарамай, у вафот этган. Ҳодиса жойига қутқарувчилар, жумладан вертолёт экипажи етиб борган. Воқеа вақтида бошқа йўловчилар ёки пиёдалар жабрланган бўлиши мумкинлиги боис қидирув ишлари олиб борилган, бироқ ҳеч ким топилмаган.
Бахтсиз ҳодиса шаҳарнинг тарихий марказига яқин Мураззи ҳудудида содир бўлган. Cампобассо шаҳридаги Di Carlo Tour хусусий компаниясига тегишли автобус орқага ҳаракатланаётган пайтда бахтсиз ҳодисага учраган.
63 ёшли ҳайдовчи Никола Ди Карло нотўғри йўлдан кетгани ёки ўзини ёмон ҳис қилгани сабабли орқага ҳаракат қилгани тахмин қилинмоқда. Автобус ҳаракат давомида уч нафар аёлни уриб кетган, аммо улар жиддий жароҳат олмаган, уларнинг аҳволини кузатиш учун шифохонага олиб кетилган.
Ҳодиса юзасидан расмий тергов очилган. Ҳозирча ишни Турин шаҳар полицияси олиб бормоқда. Ўт ўчирувчилар автобусни сувдан чиқариши билан у мусодара қилинади ва техник экспертиза бошланади. Биринчи навбатда тормоз тизими текширилади. Шунингдек, ҳайдовчининг ўлим сабаблари аниқланади.
Мутахассиснинг таъкидлашича, сўнгги пайтларда ўзбекистонликлар учун Россия бозорининг жозибадорлиги пасайган, чунки уларнинг ўз ватанида иқтисодиёт ва қурилиш соҳаси жадал ривожланмоқда.
Кадастр тизимида ишловчи танишлари орқали тегишли ҳужжатларни расмийлаштириб бериш эвазига 10 минг АҚШ доллари талаб қилиб, жами 160 минг АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
— Қўшимча ҳимоя чораларисиз бу сув тошқинига олиб келади ва маҳаллий аҳолига ҳам, Венеция маданий меросига ҳам катта зарар етказади, - дея огоҳлантирмоқда олимлар.
«Ёнғин оқибатида куйиб, тан жароҳати олган ва вафот этганлар кузатилмади. Ҳозирда содир бўлган ёнғин юзасидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда», — дейилади хабарда.