Вашинтондаги "Рональд Рейган" миллий аэропорти яқинида самолёт АҚШ ҳарбий-ҳаво кучлари самолёти билан тўқнашиб кетишига сал қолди.
Бу ҳақда Федерал авиация бошқармаси хабар берди.
Маълум қилинишича, воқеа юзасидан суриштирув аллақачон бошланган.
"Delta рейси яқинида бошқа самолёт борлиги тўғрисида бортда огоҳлантириш олди ва ҳаво ҳаракатини назорат қилувчилар иккала самолётга тузатиш бўйича кўрсатмалар берди", — дейилади хабарда. Самолётлар бир-бирига қанчалик яқин бўлгани айтилмаган.
Телеканал маълумотларига кўра, воқеа жума куни тушдан кейин содир бўлган. Airbus A319 "Рональд Рейган" аэропортидан учиб, Миннеаполисга йўл олган. Шу билан бирга, АҚШ ҳарбий-ҳаво кучларининг тўртта Нортроп Т-38 "Тэлон" самолёти парвоз намойиши учун Арлингтон миллий қабристонига йўл олган ҳудудда эди.
Расмийларнинг тахминларига кўра, Нанкай ер ёриғи ҳудудида йирик зилзила содир бўлган тақдирда 298 минг киши қурбон бўлиши, мамлакатнинг иқтисодий йўқотишлари эса 1,81 триллион долларга етиши мумкин.
Reuters агентлигининг гувоҳларга таяниб хабар беришича, ҳарбий самолётлар Ливан пойтахти узра пастдан учиб ўтган ва бутун шаҳарда кучли портлашлар эшитилган.
Манба маълумотларига кўра, марказ ҳудуди устидан учувчи аппаратнинг камида беш марта учиб ўтгани қайд этилган. Ҳар бир парвоздан сўнг аппарат ҳеч қандай из қолдирмай ғойиб бўлган.