Россия НАТО ҳаракатлари фонида Арктикадаги ҳарбий иштирокини оширади

Россия президенти Владимир Путиннинг “Арктика – мулоқот ҳудуди” форумидаги нутқидан асосий фикрлар:
▪️Арктикада фойдали қазилмалар, жумладан, нодир металларни қазиб олишни ривожлантириш зарур.
▪️НАТО давлатлари Арктикани можаролар учун трамплин сифатида кўришмоқда, “янги ёлланганлар” Финляндия ва Швеция айниқса фаол.
▪️Россия дунёда энг катта музёрар флотга эга, бу позицияни мустаҳкамлаш ва янги музёрар кемалар, жумладан ядровий кемаларни ишга тушириш керак.
▪️Трампнинг Гренландия ҳақидаги баёнотларини ғалати деб ҳисобламаслик керак; Арктикадаги геосиёсий кураш шунчаки кучайди.
▪️Россия Ғарб давлатлари бунга қизиқиш билдирса, Арктикада қўшма лойиҳаларга тайёр.
“Россиянинг Арктикадаги вазифалари тарихий миқёсда бўлиши керак, ўн йилликлар ва асрларни қамраб олади”, деди Путин.