Зинедин Зидан Жазоир терма жамоасидан таклиф олди

Зинедин Зидан Жазоир терма жамоасидан таклиф олди

“Реал” собиқ бош мураббийи Зинедин Зидан Жазоир терма жамоасидан таклиф олди.

L’Equipe нашрининг хабарига кўра, федерация раҳбарияти Жамал Белмади билан шартномани бекор қилганидан сўнг, франциялик мутахассисга эътиборини қаратган.

Зидан бу таклифни рад этган. Бироқ, Жазоир Зинединни кўндиришга умид қилмоқда.

Вакилллар дам олиш куни ҳам 51 ёшли мураббий билан музокараларни давом эттирмоқчи.

Зиданнинг ўзига бу ғоя ёқмаётган бўлса ҳам, унга яқинлари томонидан “босим” бўлмоқда ва улар бу таклифни ўйлаб кўриш шартлигини таъкидламоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!