Юртимизда илк марта байрам куни якшанбага тўғри келгани сабабли дам олиш куни душанбага кўчирилади

Бу ҳақида янги меҳнат кодексида айтилади.
Янги таҳрирдаги Меҳнат кодексининг 208-моддасига мувофиқ:
ишланмайдиган байрам куни ҳисобланувчи “1-октябр – Ўқитувчи ва мураббийлар куни” 2023-йилда якшанба – дам олиш кунига тўғри келганлиги муносабати билан ушбу дам олиш куни 2023-йил 2-октябр – душанба кунига кўчирилади.
Бунда ишлаб чиқариш-техник ва ташкилий шароитлар (мавжуд узлуксиз ишлаб чиқариш, аҳолига ҳар куни хизмат кўрсатиш, навбатчилик асосида ишлаш ва бошқалар) туфайли ишланмайдиган байрам кунлари тўхтатиб қўйиш мумкин бўлмаган ишларни бажаришда дам олиш кунлари кўчирилмайди.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).