Июн ўрталарида Ватиканда Россия ва Украина ўртасидаги музокараларнинг янги босқичи бўлиб ўтиши мумкин, деб ёзади The Wall Street Journal.
Уч манбага кўра, АҚШ президенти Доналд Трамп 18 май куни Европа етакчилари билан телефон орқали мулоқотда унинг махсус вакили Кейт Келлог ва давлат котиби Марко Рубио музокараларда иштирок этишини айтган.
Яна бир суҳбат Трампнинг Россия президенти Владимир Путин билан суҳбати бўлган 19-май куни бўлиб ўтди. Унда Украина президенти Владимир Зеленский, Франция президенти Эммануел Макрон, Германия канслери Фридрих Мерц, Италия бош вазири Гиоргиа Мелони ва Европа комиссияси раиси Урсула фон дер Ляйен иштирок этди.
The Wall Street Journal. хабарига кўра, Трампнинг айрим суҳбатдошлари Ватикандаги учрашув натижаси ҳеч қандай шартсиз ўт очишни тўхтатиш бўлиши кераклигини айтишган.
Россия ва Украина делегациялари 16-май куни Истанбулда уч йил ичида илк тўғридан-тўғри музокараларини ўтказди ва ўша куни ҳам АҚШ, Туркия ва Европа Иттифоқи мамлакатлари вакиллари билан турли даражадаги учрашувлар ўтказди. Муҳокамалардан сўнг Москва ва Киев ўт очишни тўхтатиш бўйича ўз шартларини тайёрлаб, тақдим этишга ҳамда кенг кўламли асирлар алмашинувини ўтказишга келишиб олдилар – ҳар бир томондан минг киши.
Тошкент шаҳридаги мактаблардан бирида ўқитувчилик қилиб келган аёл 2016 йили Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов номидан Самарқанд вилоятининг ўша пайтдаги ҳокими Зоир Мирзаевга сохта хат ёзиб, 700 минг доллар ундиришга уринган. Бу ҳақда “Миллий” телеканалидаги “Ўткир тергов” кўрсатувида маълум қилинди.
Франция президенти Эмманюуэль Макрон АҚШ президенти Дональд Трамп таклиф қилган Россиянинг Исроил ва Эрон ўртасида воситачилик қилиши ғоясига қарши чиқди.
Бугун жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман судида К. Дусовга (1984 йилда Самарқанд вилоятида туғилган, муқаддам судланган) оид жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича очиқ суд жараёни якунланиб, суд ҳукми эълон қилинди.
АҚШ 36 та давлат фуқаролари учун мамлакатга кириш чекловларини жорий этмоқчи. Бу ҳақда The Washington Post нашри давлат департаменти ҳужжатлари билан танишган ҳолда хабар берди.
The Washington Post нашри Исроил Эронга авиаҳужум уюштиришдан олдин қандай қилиб мамлакатнинг ҳаво мудофаа тизимини ва ракета қурилмаларини ишдан чиқарганини очиқлади.
Сўнгги уч кунлик Эрон билан тўқнашувлар давомида Исроилнинг машҳур ракетага қарши мудофаа тизими — "Темир гумбаз" (Iron Dome) — маълум заифликларни намоён қилди, деб ҳисоблайди таҳлилчилар.
Исроил ва Эрон якшанбага ўтар кечаси бир-бирига янги ҳужумлар уюштирди, шу билан бирга АҚШ Президенти Дональд Трамп бу можарони осонлик билан тугатиш мумкинлигини айтди ҳамда Эронни огоҳлантирди.
Эронда Ислом инқилоби муҳофизлари корпуси (ИИМК) ахборот тарқатиш фаолиятини кескин чеклаб, Исроил манфаатига хизмат қиладиган ҳар қандай хабар ёки ҳамкорлик ўлим жазоси билан жазоланишини эълон қилди. Бу баёнот маҳаллий ва халқаро журналистлар фаолиятини жиддий хавф остига қўяди.
Эрон ва Исроил ўртасидаги ҳарбий тартибсизликлар оқибатида Ўзбекистон авиакомпаниялари айрим парвозларни ўзгартириш ёки бекор қилишга мажбур бўлди. Хавфсизлик нуқтайи назаридан бир қатор давлатлар ҳаво ҳудуди вақтинча ёпилди.