Чехия шимоли-шарқида Крконоше тоғига ўрмонни кесиб ўтиш орқали бормоқчи бўлган туристлар тош девор орасидан чиқиб турган алюминий қутини топиб олди. CNN’нинг ёзишича, унинг ичидан 10 та тилла билагузук, 17 та портсигар, упадон, тароқ ва 598 та танга чиққан.
Туристлар топилмани Чехия Шарқий музейига топширган. Археологлар хазинани ўрганиб, у топилган ҳудудни тадқиқ этишга қарор қилган.
Олимлар ҳозирча ушбу буюмларни ким ва нима учун яширганини аниқлагани йўқ. Аммо таъкидланишича, хазинанинг ёши 100 дан ошмайди, чунки тангалардан бирига 1921 йил санаси туширилган. Археологларнинг тахминича, тилла буюмлар Иккинчи жаҳон уруши бошланишидан олдин тоғли ҳудудда қолдириб кетилган бўлиши мумкин.
Топилган буюмлар қиймати ҳозирча номаълум. Қутидаги тангаларнинг оғирлигини ўзи 3,7 килограммни ташкил этади, уларнинг қиймати эса 360 минг долларга баҳоланмоқда. Шу билан бирга, улар орасида маҳаллий пуллар йўқ, ҳаммаси болқон ва французларники. Иккита портсигар қаттиқ ёпилган, шу боис унинг ичида яна нимадир бўлиши мумкинлиги айтилмоқда.
Музейдагилар ушбу хазина жуда ноодатий эканига эътибор қаратган. Олимлар барча металл буюмлар таркибини аниқлаши ва уларнинг қийматини баҳолаши учун қўшимча тадқиқотлар ўтказиши зарур.
Унга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 2-қисми “а” банди ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тошкент шаҳридаги мактаблардан бирида ўқитувчилик қилиб келган аёл 2016 йили Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов номидан Самарқанд вилоятининг ўша пайтдаги ҳокими Зоир Мирзаевга сохта хат ёзиб, 700 минг доллар ундиришга уринган. Бу ҳақда “Миллий” телеканалидаги “Ўткир тергов” кўрсатувида маълум қилинди.
Ўзбекистондаги цемент бозорида хитой компанияларининг устунлиги кучаймоқда. Нарҳлар пасайган бўлса-да, бу маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қисман таназзулга учратмоқда. Айрим корхоналар фаолиятини тўхтатган ёки катта зарар билан ишламоқда.
Россия президенти Владимир Путин америкалик ҳамкасби Дональд Трамп билан телефон мулоқоти чоғида Исроилнинг Эронга қарши ҳарбий амалиётини қоралади, деди президентнинг халқаро масалалар бўйича ёрдамчиси Юрий Ушаков.
АҚШ 36 та давлат фуқаролари учун мамлакатга кириш чекловларини жорий этмоқчи. Бу ҳақда The Washington Post нашри давлат департаменти ҳужжатлари билан танишган ҳолда хабар берди.
The Washington Post нашри Исроил Эронга авиаҳужум уюштиришдан олдин қандай қилиб мамлакатнинг ҳаво мудофаа тизимини ва ракета қурилмаларини ишдан чиқарганини очиқлади.
Сўнгги уч кунлик Эрон билан тўқнашувлар давомида Исроилнинг машҳур ракетага қарши мудофаа тизими — "Темир гумбаз" (Iron Dome) — маълум заифликларни намоён қилди, деб ҳисоблайди таҳлилчилар.
Исроил ва Эрон якшанбага ўтар кечаси бир-бирига янги ҳужумлар уюштирди, шу билан бирга АҚШ Президенти Дональд Трамп бу можарони осонлик билан тугатиш мумкинлигини айтди ҳамда Эронни огоҳлантирди.
Эронда Ислом инқилоби муҳофизлари корпуси (ИИМК) ахборот тарқатиш фаолиятини кескин чеклаб, Исроил манфаатига хизмат қиладиган ҳар қандай хабар ёки ҳамкорлик ўлим жазоси билан жазоланишини эълон қилди. Бу баёнот маҳаллий ва халқаро журналистлар фаолиятини жиддий хавф остига қўяди.
Эрон ва Исроил ўртасидаги ҳарбий тартибсизликлар оқибатида Ўзбекистон авиакомпаниялари айрим парвозларни ўзгартириш ёки бекор қилишга мажбур бўлди. Хавфсизлик нуқтайи назаридан бир қатор давлатлар ҳаво ҳудуди вақтинча ёпилди.