Оролбўйи минтақасида экологик муаммоларни ўрганиш ва уларни бартараф этиш йўлида ёшларнинг фаоллигини ошириш мақсадида жорий йилнинг 28-31-май кунлари Туризм қўмитаси томонидан ҳар йили ўтказиладиган “Орол денгизига поезд” ёшлар экологик акцияси ташкил қилинмоқда.
“Орол денгизига поезд” ёшлар экологик акцияси ўтказилади
Акция доирасида мамлакатнинг турли ҳудудларидан келган иқтидорли, фаол ва экологик онгли ёшлар Оролбўйи ҳудудига саёҳат қилиб, бу ерда юзага келган экологик фалокат оқибатларини ўз кўзлари билан кўришади ва бу орқали экологик муаммоларга бефарқ бўлмасликка чақирилади.
Тадбир давомида ёшлар экологик семинарлар, ижтимоий лойиҳалар тақдимоти, кўчат экиш, экологик тозалаш ишлари каби фаолиятларда иштирок этишади. Шунингдек, улар маҳаллий аҳолининг ҳаёти, қадимий тарихий ёдгорликлар билан танишиш имкониятига ҳам эга бўладилар.
Акция нафақат экологик муаммолар ҳақида хабардорликни оширади, балки ёшлар орасида экологик маданиятни шакллантириш, уларни атроф-муҳитни асрашга йўналтиришга хизмат қилади. Бу ташаббус орқали экологик масъулият ҳисси, ватанпарварлик ва ижтимоий фаоллик каби муҳим фазилатлар мустаҳкамланади.
Унга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 2-қисми “а” банди ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистондаги цемент бозорида хитой компанияларининг устунлиги кучаймоқда. Нарҳлар пасайган бўлса-да, бу маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қисман таназзулга учратмоқда. Айрим корхоналар фаолиятини тўхтатган ёки катта зарар билан ишламоқда.
Эронда Ислом инқилоби муҳофизлари корпуси (ИИМК) ахборот тарқатиш фаолиятини кескин чеклаб, Исроил манфаатига хизмат қиладиган ҳар қандай хабар ёки ҳамкорлик ўлим жазоси билан жазоланишини эълон қилди. Бу баёнот маҳаллий ва халқаро журналистлар фаолиятини жиддий хавф остига қўяди.
Эрон ва Исроил ўртасидаги ҳарбий тартибсизликлар оқибатида Ўзбекистон авиакомпаниялари айрим парвозларни ўзгартириш ёки бекор қилишга мажбур бўлди. Хавфсизлик нуқтайи назаридан бир қатор давлатлар ҳаво ҳудуди вақтинча ёпилди.
Исроилнинг Эронга ҳаво ҳужуми уюштирганидан кейин минтақадаги хавфсизлик хавотирлари кучайгани учун Туркия бир қатор давлатларга парвозларни вақтинча тўхтатди.
Халқаро атом энергияси агентлиги (МАГАТЭ) маълумотига кўра, Фордо уранни бойитиш корхонаси ва Исфаҳондаги ядровий объект Исроил зарбаларидан талафот кўрмаган.