Европа Иттифоқи Сурияга қарши ўтган йилларда жорий қилинган иқтисодий санкцияларнинг катта қисмини бекор қилишга рози бўлди. Бу ҳақда Европа Иттифоқи ташқи сиёсат департаменти раҳбари Кая Каллас ташқи ишлар вазирларининг Брюсселдаги учрашуви якунлари бўйича баёнот берди.
Унинг сўзларига кўра, Европа Иттифоқининг мақсади иқтисодиётни қўллаб-қувватлаш ва вазиятни барқарорлаштиришдир. “Биз Суриядаги одамлар иш ва тирикчиликка эга бўлишини истаймиз”, деди вазир.
Шахсан собиқ президент Башар ал-Ассад ва унинг атрофидагиларга қаратилган санкциялар ўз кучида. Улар орасида аҳолини бостириш учун ишлатилиши мумкин бўлган қурол-яроғ ва жиҳозларни этказиб бериш тақиқланган.
АFP маълумотларига кўра, ЕИ Сурия Марказий банки активларини музлатиб қўйишга, банк операцияларига қўйилган чекловларни олиб ташлашга ва ташқи савдони тиклашга тайёр. Қарор Европа Иттифоқининг доимий вакиллари томонидан расман тасдиқланиши керак.
Санкцияларнинг бекор қилиниши 2025-йил январида тасдиқланган босқичма-босқич юмшатиш режасидан сўнг амалга оширилмоқда. Ўшанда Европа Иттифоқи Суриянинг янги расмийлари халқаро ҳуқуқни бузса, чекловларни қайтадан жорий этиши мумкинлигини таъкидлаган эди.
Санкцияларнинг бекор қилинишини аввалроқ АҚШ президенти Доналд Трамп қўллаб-қувватлаган ва у май ойида бу қарор Туркия етакчиси Ражаб Тоййиб Эрдўғaн билан келишилганини айтган эди.
Унга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 2-қисми “а” банди ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
"New York Times" нашрида чоп этилган навбатдаги мақолада Ўзбекистон терма жамоасининг футбол бўйича 2026 йилги жаҳон чемпионатига муддатидан олдин йўл олганига эътибор қаратилди.
Блоггер 30 апрель куни АҚШга кирган ва унинг визаси муддатидан ошиб кетган. 25 ёшли Италия фуқароси 6 июнь куни қўлга олинган, бироқ ўша куниёқ қўйиб юборилган: у ўз ихтиёри билан мамлакатни тарк этишга рухсат олган. Лейм ижтимоий тармоқларда воқеага изоҳ бермади.
Ғазонинг Tal ал-Султон ҳудудида гуманитар ёрдамга келган фаластинликларга қарата ўқ узилди. Бу сафар Исроил ҳарбийлари эмас, балки номаълум қуролланган маҳаллий шахслар ҳам отишмада қатнашгани гувоҳлар томонидан тасдиқланди.
Украинада катта газ захиралари борлиги анча вақтдан бери маълум. Британиянинг The Telegraph нашри мамлакатнинг сланец гази ишлаб чиқариш орқали Европа бозорида янги инқилобга олиб келиши мумкинлигини таъкидлади. Бироқ бу режалар амалда фақат уруш тугагандан кейингина амалга ошиши мумкин.
БМТнинг янги ҳисоботига кўра, глобал миқёсда туғилиш даражалари кескин пасаймоқда. Бунга асосий сабаблар сифатида ота-она бўлиш харажатларининг ортиши ва муносиб турмуш ўртоқ топишдаги муаммолар кўрсатилмоқда.
АҚШ президенти Доналд Трамп буйруғига биноан, Калифорниядаги ҳарбий базага қарашли 700 нафар денгиз пиёда аскарлари Лос Анжелесдаги намойишларга қарши ҳаракатларда миллий гвардия сафига қўшилди. Бу қарор губернатор ва шаҳар ҳокимияти розилигисиз қабул қилинди.
Аввалроқ Туркия ҳудудида ноқонуний фаолият юритаётган яширин диний таълим муассасаларида вояга етмаган Ўзбекистон фуқароларига нисбатан жинсий зўравонлик ҳолатлари аниқланган ва бир қатор шахслар жавобгарликка тортилган.
Теҳрон Вашингтоннинг мавжуд таклифини қабул қилмаслигини маълум қилиб, Уммон орқали ўзининг «оғир ва мувозанатли» муқобил таклифини тақдим этмоқчи. Эрон, шунингдек, халқаро ҳамжамиятни Исроилни ядровий қуролсизлантиришга чақирди.
Исроил ҳарбийлари ҲАМАС қўмондони Муҳаммад Синварнинг жасади Ғазодаги Европа касалхонаси остидаги туннелдан топилганини маълум қилди. Бу ҳолат Ғазо урушида янги босқич бошланганини англатиши мумкин.