“Йўқолсин Америка қўшинлари!”

“Йўқолсин Америка қўшинлари!”

Бағдодда АҚШ қўшинларининг Ироқда бўлишига қарши норозилик намойиши бўлиб ўтди, дея хабар бермоқда “Анадолу” агентлиги. 

“Садр” ҳаракати етакчиси Муқтадо ас-Садрнинг ташаббуси билан ўтказилган намойишда Америка қўшинларини Ироқдан чиқариб юбориш талаб қилинди.

Бағдоднинг Жадирия мавзесидаги намойишда юз минглаб киши, хусусан, “Ҳашди Шааби” шиа бўлинмасининг тарафдорлари қатнашди. 

Пойтахтда хавфсизлик чоралари кучайтирилди, Жадирия мавзесига олиб борадиган йўллаб тўсиб қўйилди. 

Аввалроқ Ироқ парламенти хорижий давлатлар қўшинларини мамлакатдан чиқариб юбориш ҳақида қарор қабул қилган эди. Бироқ АҚШ бу борада шошилгани йўқ. 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!