Юнусобод тумани ҳокимлиги уйсиз аёлга бир йил аввал совға қилинган хонадонни қайтариб беришни талаб қилди

Юнусобод тумани ҳокимлиги уйсиз аёлга бир йил аввал совға қилинган хонадонни қайтариб беришни талаб қилди

Бундан бир йил аввал 14 йил давомида ижара хонадонларда, подездларда, паркларда яшаб юришга мажбур бўлган тошкентлик аёл Наргиза Шомуродовага Юнусобод туманида икки хонали хонадон калити топширилган эди.

Аммо орадан бир йил вақт ўтиб, янгиланган таркибдаги туман ҳокимлиги турар жойни қайтариб беришни талаб қилди, эвазига янги уй учун ипотека кредитини олишни таклиф этди, деб хабар беради «Nuz.uz».

Наргиза Шомуродованинг маълум қилишича, уйни бериш пайтида туман ҳокимлиги аёл ва унинг икки ўғлини 2—3 ҳафта ичида янги хонадонга рўйхатга қўйишга ваъда берган. Уйнинг ўзини расмийлаштириш эса ярим йилдан бир йилгача вақт олиши мумкинлиги, аввал эгасиз хонадон ҳокимлик балансига ўтказилиши, сўнг маълум давр ўтгач, у янги эгаси номига расмийлаштирилиши айтилган. Аммо на расмийлаштирув, на рўйхатга қўйиш амалга ошган.

Аёл Халқ қабулхонасига мурожаат қилган. У ерда унга ушбу хонадонни шунчаки ҳадя қила олмасликларини, чунки у ҳамон ҳокимлик балансида эмаслигини айтишган, қачон балансга ўтиши эса номаълум. Халқ қабулхонаси вакили Наргиза Шомуродовага бу турар жой вақтинчалик берилганлигини таъкидлаган.

«Энди мен яна паркка қайтиб, ўша ерда яшашим керакми? Буларнинг ҳаммаси хўжакўрсингамиди?» — дейди аёл.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!