Ёш қиличбозларимиз жаҳон чемпионатларидаги энг яхши натижаларини кўрсатишди

Ёш қиличбозларимиз жаҳон чемпионатларидаги энг яхши натижаларини кўрсатишди

12-21 апрел кунлари Саудия Арабистони мезбонлик қилган қиличбозлик бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати ўз якунига етди. Унда иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси 1 та олтин, 1 та кумуш ва 2 та бронза, жами 4 та медалга сазовор бўлди.

Қайд этиш жоиз, бу янги даврни бошлаган ўзбек қиличбозларининг жаҳон чемпионатларида қайд этган энг яхши натижаси бўлди. Энди асоси ёшлар жамоасидан иборат спортчиларимиз 27-28-апрел кунлари БААнинг Фужайра шаҳрида ўтадиган Париж-2024 лицензион турнирида иштирок этишади. Жаҳон чемпионати қаҳрамонларини эслаб ўтамиз:

🥇 Олтин медал:
Сардор Абдукаримбеков (сабля, ўсмилар)

🥈 Кумуш медал:
Алпамис Уракбаев (сабля, ўсмирлар)

🥉 Бронза медал:
Фернанда Эррера (сабля, ёшлар)
Наргиза Жаксибаева (сабля, ўсмирлар)


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!