Яхши актёр бўлиш учун нима қилиш керак? Жаҳон киноси юлдузларидан фойдали тавсиялар

Яхши актёр бўлиш учун нима қилиш керак? Жаҳон киноси юлдузларидан фойдали тавсиялар

Актёрлар умри давомида юзлаб бошқа ҳаётларни яшаб ўтади. Улар ижодкорлик ва ёрқинлик, ҳис-туйғуларни ўзгача ифодалаш, образни чуқур мулоҳаза қилган ҳолда унга ўзликни бағишлаш каби жараёнларни бошдан кечиради. Актёр бўлиш осонми? Бунинг учун қандай тайёргарлик кўриш лозим? Шу каби саволларга Голливуд юлдузлари бугун жавоб берди.

Аня Тейлор-Жой

Шахмат маликаси образини гавдалантирган Аня Тейлор-Жой бирор ишни бошлашдан аввал инсон ўз куч ва маҳоратини аниқ баҳолаши лозимлигини таъкидлайди:

Агар минглаб инсонлар олдида саҳнага чиқишдан қўрқмасангиз, ўзингизни ноқулай ҳис этмасангиз ва ҳаяжон босмаса, демак, актёрлик касби сиз учун яратилган.

Зендея

Ўргимчак одамнинг севгилиси ролини ўйнаган Зендеянинг айтишича, инсон фақат ўзи яхши кўрган машғулоти билан шуғуллансагина бахтли бўла олади:

Сизни хурсанд ва бахтиёр қиладиган нарсаларга эътибор қаратинг, ҳаётингиздаги салбий ишларга йўқ дея билинг.

Роберт Паттинсон

Шоу-бизнес оламидаги энг машҳур вампир Роберт Паттинсон ҳам шу фикр тарафдори:

Балки тижорий фильмда суратга тушишим керакдир, деб ўйлаган пайтларим ҳам бўлган. Сўнг бир инсон менга жуда доно гапни айтиб қолди: “Фақат ўзи истаган ишни бажарадиган инсон чинакамига бахтлидир”. Шунинг учун эндиликда шу иборага амал қилиб келмоқдаман.

Эндрю Гарфилд

“Янги ўргимчак одам” фильми қаҳрамони, ёш актёр Эндрю Гарфилд фикрича, профессионал актёрнинг асосий жиҳати унинг экрандаги образдан реалликка тезда қайта олиш маҳоратидир.

Тўқима образ ва қаҳрамонларни ижро этишда уларнинг ҳаётини самимият билан бошдан кечириш ва фильм ижодкорларини доимо ҳурмат қилиш лозим.

Милли Бобби Браун

Ёш актриса ҳеч қачон ўзликни йўқотмасликни ва танлаган касбига чин дилдан меҳр қўйишни маслаҳат беради.

Касбингизга бўлган меҳр самимий бўлиши келажакда муваффақият қозонишда муҳим аҳамиятга эга. Шунингдек, актёр ўз индивидуаллигини йўқотмаслиги лозим.

Элизабет Олсен

Marvel оламидаги иш фаолиятидан сўнг актриса ўзи учун бир нарсани англади: кинокомпания танлашда адашмаслик ва ишларнинг барчасини пухта режалаштириш муҳим.

Бир вақтнинг ўзида иккита фильмда суратга тушишни тавсия бермайман. Фақат битта фильм ролига рози бўлинг ва шунда қаҳрамонингизни ёқтириб қоласиз ва кейинги фильмларда уни қайта ижро этишни истайсиз.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!