Япония валютаси 34 йиллик энг паст даражага етди

Япония валютаси 34 йиллик энг паст даражага етди

Чоршанба куни иена қисқа муддатда бир доллар нархи 151,97 га тушди, бу 1990 йилдан бери биринчи марта, дея хабар беради Kyodo News.

Япония банки бошқаруви аъзоси Наоки Тамура марказий банк ўтган ҳафта салбий фоиз ставкалари сиёсатини тўхтатганига қарамай, қисқа муддатли фоиз ставкалари яқин муддатда нолга яқин бўлиб қолишини айтганидан кейин иена бир доллар нархи 151,97 га тушиб кетди.

Молия вазири Сюнъити Судзуки иенанинг ҳаддан ташқари заифлигига қарши "кучли чоралар" кўришини айтганидан сўнг, япон валютаси қисман тикланди ва инвесторларни ҳукуматнинг мумкин бўлган аралашувидан эҳтиёт бўлишга мажбур этди.

Судзуки журналистларга "ҳеч қандай вариантни истисно қилмасдан" тегишли чоралар кўрилишини айтди. Бу ҳукуматнинг 2022 йилдан бери биринчи марта бозорларга аралашиши мумкинлиги ҳақидаги тахминларни кучайтирди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!