Янги йил байрами муносабати билан Олма-ота шаҳри безатилмайди

Янги йил байрами муносабати билан Олма-ота шаҳри безатилмайди

Қозоғистоннинг Олма-ота шаҳри ҳокимлиги 2020 йилда Янги йил байрами учун шаҳарни безаш ишларига маблағ ажратмасликка қарор қилди. Олма-ота кўчаларини безашга мўлжалланган маблағлар бошқа мақсадларга сарфланган, деб хабар беради Tengrinews.

Маданият бошқармаси маълумотларига кўра, 2020 йилда ҳокимликнинг асосий бюджет маблағлари коронавирус инфекциясига қарши курашга сарфланган. «Шу сабабли Янги йилни нишонлашга бағишланган кенг кўламли тадбирлар, туманларга арчалар ўрнатиш ва кўчаларни чироқлар билан безатиш учун пул ажратилмади», — дейилади идора хабарида.

Ҳокимлик матбуот хизматининг таъкидлашича, ўтган йилги арча қайта таъмирланиб, 16 декабрдан сўнг ўрнатилади. Шунга қарамай, Маданият бошқармаси байрам саналарида 25 та тадбир ўтказишни режалаштирган. Уларнинг асосий қисми онлайн форматда бўлиб ўтади.

«Анъанавий форматда ташкил этилган тадбирлар шаҳар бош санитар шифокорининг қарори билан, барча санитария нормаларига риоя қилинган ҳолда ўтказилади. Янги йил мушакбозлигини ҳам ўтказиш кўзда тутилмаган», — дейилади хабарда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!