Яндекс Тошкентда янги хизматни ишга туширди
Тошкентда "Яндекс. Маҳалла" хизмати ишга тушди. Ушбу ўзига хос ижтимоий тармоқ орқали пойтахт аҳолиси интернет-майдонда ўз маҳалла янгиликлари, муаммолари ва ҳодисаларини муҳокама қилишлари мумкин.
"Яндекс. Маҳалла" - бу Ўзбекистонга мослаштирилган хизмат, Россияда “Туман (Район)” деб аталади.
Ўзбекистон Россиядан ташқарида хизматни жорий этилган биринчи давлат бўлди.
"Бизнингча, Тошкентда ҳам хизмат оммалашади ва қўшнилар онлайн суҳбатларининг асосий жойига айланади", - дейди "Яндех.Туман" хизмати раҳбари Татяна Горелик.
"Яндех.Туман" (Яндех.Раён) 2016-йилда пайдо бўлган ва ҳозирда унда ўндан ортиқ шаҳар аҳолиси гаплашмоқда: Москва, Санкт-Петербург, Краснодар ва бошқалар.
Хизматнинг ой давомидаги аудиторияси 3,5 миллион фойдаланувчидан ортади.
Manba: darakchi. uz