Яна бир давлат Фаластинни давлат сифатида тан олди

Яна бир давлат Фаластинни давлат сифатида тан олди

Ямайка Ташқи ишлар ва ташқи савдо вазирлиги Фаластин давлатини тан олишини билдирди.

Бу ҳақда Ямайка ташқи ишлар ва ташқи савдо вазири Камина Жонсон Смит баёнот берди.

Унга кўра, Ямайка Вазирлар Маҳкамаси йиғилишдан сўнг Фаластинни давлат сифатида расман тан олиш тўғрисида қарор қабул қилган.

Жонсон Смитнинг айтишича, мамлакат икки давлат тамойилини амалга оширишни узоқ вақтдан бери давом этаётган Исроил-Фаластин можаросининг ягона ҳаётий варианти сифатида кўради ва ҳимоя қилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!