Яккасарой ҳокимлиги юристи тумандаги мактаб бассейнида вафот этди

Яккасарой ҳокимлиги юристи тумандаги мактаб бассейнида вафот этди

Марҳумнинг ўлим сабабини аниқлаш мақсадида судга оид тиббиёт экспертизаси тайинланган.

Прокуратура томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Бу ҳақда Бош прокурор матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов маълум қилди, деб хабар бермоқда Спутник нашри.

Маҳаллий ОАВ ёзишича, ҳокимлик ходимлари учун ўша куни зиёфат ўтказилган. Унда спиртли ичимликлар истеъмол қилинган бўлиши мумкин.

Тадбир якунлангач, ҳокимнинг икки ўринбосари ҳамда юристи маишатни тумандаги мактаб бассейнида давом эттирган.

Бассейнда чўмилиш чоғида ҳокимлик юрисконсултининг соғлиги ёмонлашиб, вафот этган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!