Хоразмда маст келин қайнотасининг умрига зомин бўлди

Хоразмда маст келин қайнотасининг умрига зомин бўлди

2019 йил 2 июнь куни Хоразм вилоятининг Боғот туманида яшовчи 27 ёшли Ш.И. маст ҳолда уйида ўзаро жанжал оқибатида бирга яшаган қайнотаси 50 ёшли Р.Л.га пичоқ билан жароҳат етказган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармасига кўра, натижада Р.Л. касалхонага ётқизилган ва кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай вафот этган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, Ш.И. ушланган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!