"Хоразмда 75 ёшли онахонни йиғлатган мутасадди раҳбарлар": аслида, вазият қандай?

"Хоразмда 75 ёшли онахонни йиғлатган мутасадди раҳбарлар": аслида, вазият қандай?

“You Tube” сайтида "Хоразмнинг Тупроққалъа туманида қонун борми ёки ... Тупроққалъа тумани “Муҳаббат” маҳалласида 75 ёшли онахонни йиғлатган мутасадди раҳбарлар қаерга қарашяпти? Қонуний ҳужжат мавжуд, лекин ҳеч ким эътибор бермаган”, - деб номланган видео тарқалганди. Хоразм вилоят прокуратураси мазкур ҳолат бўйича баёнот берди.

"Ўрганишда аниқланишича, Хоразм вилояти Дружба шаҳар (ҳозирги Тупроққалъа тумани) ҳокимининг 05.12.1997 йилдаги  357-сонли қарори билан Дружба шаҳар, Исаев кўчаси, 1-уйда яшовчи Матмуратов Рохмонберганга, яъни мурожаат муаллифи Матмуратов Ислом Рахмоновични отасига, сотиб олиш шарти билан 400 кв. метр ер майдони ажратиб берилган ва ушбу ер майдонда Р.Матмуратов томонидан ўша пайтда нотурар бино қурилган.

Мурожаатда баён қилинган Р.Матмуратовнинг яшаш уйи (олдин нотурар бино бўлган)нинг ён ва орқа томонларидаги 3.200 кв. метр ер майдондаги қаровсиз ётган ва экин ерлари сирасига кирмаган майдонга мевали дарахтлар И.Матмуратовнинг отаси Р.Матмуратов томонидан экилган бўлиб, ушбу боғни Р.Матмуратов ва унинг ўғли И.Матмуратовга тегишли эканлигини тасдиқловчи ҳуқуқий ҳужжатлар мавжуд эмас. 

Мурожаатда танқид остига олинган ушбу ер майдонлари “YERELEKTRON” автоматлаштирилган ахборот тизими орқали ваколатли ташкилотлар билан келишилиб, 2019 йилда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш истагида бўлган шахсларга “E-IJRO AUKSION” ягона электрон савдо майдончаси орқали электрон аукцион савдосига жойлаштирилиб сотилган.

Кейинчалик ушбу ер майдонларини сотиб олган 4 нафар шахслар мурожаатда баён қилинган мевали дарахтларни тегишли ташкилотларни рухсатини олмасдан кесиб ташлаб, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш учун бино қурганликлари сабабли, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 79-моддаси 1-қисми билан маъмурий жавобгарликка тортилганлар ва улардан табиатга етказилган зарарларни ундирилиши таъминланган.

Шунингдек, мурожаатда баён қилинган Тупроққалъа туман ҳокимлиги бош юристконсулти А.Абдуллаев 27.09.2020 йилда ушбу аукционда сотилган ер майдонларини суд орқали И.Матмуратовга қайтариб олиб беришини айтиб, фирибгарлик йўли билан 6.500 АҚШ долларини қўлга киритганлиги ҳолати бўйича А.Абдуллаевга суд ҳукми билан жазо муқаррарлиги таъминланган.

Бундан ташқари, И.Матмуратовни яшаш уйини деразаларини 14.10.2020 йилда номаълум шахслар тош отиб синдирганлиги ҳолати бўйича Тупроққалъа туман ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилиб, Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг 83-моддаси 2-бандига асосан жиноят иши қўзғатишни рад этиш ҳақида қарор қабул қилинган ва номаълум шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 183-моддаси билан маъмурий жавобгарликка оид иш қўзғатилган", дейилади баёнотда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!