Хоқон Фидан Саудияга боради

Хоқон Фидан Саудияга боради

Туркия ташқи ишлар вазири Хоқон Фидан Ғазо уруши масаласидаги йиғилишда қатнашиш учун Саудия Арабистонига боради. Бу ҳақда Anadolu нашри хабар берди.

Манбада айтилишича, Хоқон Фиданнинг ташрифи 28—29 апрель кунларига мўлжалланмоқда. Саудиядаги йиғилиш Ислом ҳамкорлик ташкилоти ва Араб Лигаси томонидан ҳамкорликда ташкил этилаётган бўлиб, Фаластин анклавида ўт очишни тўхтатиш борасида келишувга эришишни назарда тутади.

Дипломатик манбалардан олинган маълумотларга кўра, Хоқон Фидан Саудия Арабистонининг пойтахти Риёдга ташрифи чоғида ҳамкасблари билан икки томонлама учрашувлар ҳам ўтказади. Унда Саудия Арабистони ва Туркия ўзаро муносабатларига дахлдор ёпиқ мавзулар муҳокама қилинади.

Саудия Арабистонидаги учрашувларда Ғазода давом этаётган урушни тўхтатиш йўллари ва икки давлат ечимини амалга ошириш вариантлари муҳокама қилиниши айтилган. Йиғилиш деярли барча Яқин Шарқ араб давлатлари раҳбариятини ўз ичига олган “Алоқа гуруҳи” форматида бўлиб ўтади.

“Алоқа гуруҳи” ИҲТ ва Араб Лигасининг 2023 йил ноябрь ойида Саудия Арабистонида бўлиб ўтган қўшма саммитда Ғазодаги можарони тўхтатиш ва мустаҳкам тинчликка эришишга кўмаклашиш мақсадида ташкил этилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!