Ўзбекистон Суперлигаси. "Пахтакор" дербида ғалаба қозонди, "Металлург" эса "Қизилқум" билан дуранг ўйнади

Ўзбекистон Суперлигаси. "Пахтакор" дербида ғалаба қозонди, "Металлург" эса "Қизилқум" билан дуранг ўйнади

Ўзбекистон Суперлигаси 7-тур ўйинлари старт олди.

Тошкент дербисида "Олимпик" ўз майдонида "Пахтакор"ни қабул қилиб, 1:2 ҳисобида мағлубиятга учради.

Дастлаб, 79-дақиқада Ҳамдамов ҳисобни очди. Бозоров сўнгги дақиқаларда имкониятларни тенглаштирган бўлса, Усмонов орадан кўп ўтмай яна жамоасини олдинга олиб чиқди.

Шунингдек, "Металлург" ва "Қизилқум" жамоалари ўзаро тўқнаш келишди ва ўйинда ҳисоб очилмади.

Маълумот учун, "Пахтакор" турнир жадвалида 5-ўринга чиқиб олди. "Олимпик" эса 11-поғонада жойлашган. Бекободликлар 13, навоиликлар эса 7-ўринни банд этиб турибди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!