Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғоннинг 9 майга мўлжалланган АҚШга ташрифи Туркия раҳбари ва АҚШ президенти Жо Байден ўртасидаги зиддиятли жадваллар туфайли қолдирилди. Эрдўғон бу ҳақда "Катимерини" газетасига берган интервьюсида, Греция Бош вазири Кириакос Мицотакиснинг 13 май куни Анқарага ташрифи олдидан ёзма равишда саволларига жавоб берар экан тўхталиб ўтди.
“Бизнинг АҚШга ташрифимиз икки томоннинг бир-бирига мос келмайдиган жадвали туфайли қолдирилди. Маълумки, яқинда Қўшма Штатларда сайловлар бўлиб ўтади ва жаноб Байденнинг жадвали янада гавжум бўлди. Бизнинг дастурларимиз ички ва халқаро миқёсда жадал давом этмоқда. Бундай ташрифлар ҳар икки томон учун қулай вақтда амалга оширилади. Дўстларимиз ўз суҳбатдошлари билан учрашувлар ўтказмоқда, тегишли санани белгилаш бўйича ҳаракатлар давом этмоқда”, — деди Туркия президенти.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Финландия бош вазири Петтери Орпо мамлакат иқтисодиёти жуда ёмон аҳволда эканини, бунинг асосий сабаби Россия томонидан келаётган таҳдидлар билан боғлиқлигини айтди.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.